Тошкент ҳокимлиги йўлларнинг транспорт оқими энг зич бўлган қисмларини реконструкция қилмоқда
Бу йил Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бектемир, Сергели ва Юнусобод туманларидаги йўлларнинг транспорт оқими энг зич бўлган қисмларини реконструкция қилишга киришди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Раҳмонқулов хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, лойиҳа ишлари ҳали ҳам давом этмоқда. Реконструкция қилинаётган участкаларда янги автобус бекатлари, пиёда ва велосипед йўлаклари назарда тутилади.
Бундан ташқари, Қипчоқ кўчаси ва ҳалқа автомобиль йўлни боғлайдиган янги ер усти йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилган бўлиб, у транспорт оқими жуда зич бўлган Янги Сергели кўчасида тирбандликни камайтиради.
Шунингдек, Сергели туманидаги автомобиль бозорига кириш ва чиқиш йўлларини қайта қуриш режалаштирилган. Қайта қуриш тугагандан сўнг, Янги Сергели кўчасидан кириш амалга оширилади, чиқиш эмас - ҳалқа автомобиль йўлига.
1. Янги Сергели кўчасининг Жанубий вокзалдан Қипчоқ кўчасигача бўлган 6,6 км.лик қисмини реконструкция қилиш.
2. Аҳмад Дониш кўчасини Mega Planet савдо марказидан Нурафшон кўчасигача бўлган 6,4 км.лик қисмини реконструкция қилиш.
3. Фарғона йўли кўчасининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан Ҳусайн Бойқаро кўчасигача бўлган 7,6 км.лик қисмини реконструкция қилиш.
Мавзуга оид
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
08:10 / 04.11.2024
Тошкентда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади
19:25 / 31.10.2024