Ўзбекистон | 08:43 / 23.01.2020
8014
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон яна бир халқаро шартномани тасдиқлайди

Фото: Рамиль Ситдиков

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Корея Республикаси ҳукумати ўртасида 1998 йил 11 февралда Тошкент шаҳрида имзоланган иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2019 йил 19 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган Баённома тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида Корея томонига тегишли хабарнома йўллайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидаларининг бажарилишини назорат қилишни таъминлайди.

Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юкланади.

Мавзуга оид