Жамият | 09:10 / 27.01.2020
15536
2 дақиқада ўқилади

Назарбекда ҳаракатланаётган локомотив ёниб кетди, ИИВ ҳодиса сабабларини ўрганмоқда

Фото: ИИВ ахборот хизмати

26 январь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Назарбек қишлоғидан ўтувчи темир йўл орқали ҳаракатланаётган поезднинг локомотиви ёнаётгани видеоси тарқалди.

«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 25 январь куни соат 14:20 атрофида электр-манёвр локомотиви VL-60 2157’нинг иккинчи машинисти кабинасида юз берган. 

Ёнғиннинг дастлабки сабаби кабинанинг иситиш тизимидаги қисқа туташув бўлган. Ёнғин локомотив машина бўлимининг юқори кучланишли камерасига ўтмаган ва ўт ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари билан тезда баратараф этилган.

ИИВ ахборот хизмати «Ҳозиргина Назарбек томонда поездда ёнғин чиқди» мазмунидаги изоҳ билан тарқалган видео юзасидан суриштирув ишлари бошланганини маълум қилди.

«Дастлабки маълумотларга кўра, бугун соат 14:30 ларда «Назарбек» темир йўл бекатида вагонларни белгиланган жойга тақсимлаётган машинист Райҳонов Руслан бошқарувидаги 2157-сонли электровознинг иккинчи кабинасида ёнғин чиққан». Ёнғин соат 15:45да Ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан ўчирилган ва унинг сабаблари ўрганилмоқда. Ҳодиса юз бериши оқибатида жароҳатланганлар йўқ», дейилади хабарда.

Мавзуга оид