26 сотих ерни 208 минг долларга сотиб юборган фермер тергов қилинмоқда
1 январь куни Бош прокуратурада Ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ва эгаллаб олишнинг олдини олиш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда айрим фермерлар ижарага берилган ер майдонларини ноқонуний сотаётганлиги ҳам танқид остига олинди.
Маълум бўлишича, сўнгги икки йилда 76 нафар фермер ерларни ноқонуний сотганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Зангиота тумани «Семурғ» фермер хўжалиги бошқарувчиси Т. фуқаро П.га 70 сотих суғориладиган ернинг ҳар бир сотихини 5 минг АҚШ долларидан, жами 350 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 50 минг АҚШ долларини олаётганда ушланган.
Ваҳоланки, ушбу ер майдони Зангиота тумани ҳокимининг қарори билан шу фермер хўжалигига мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш цехи ташкил қилиш учун берилган.
Қибрайдаги «Тошкент оазис» фермер хўжалиги раҳбари И. ҳам 26 сотих ер майдонини 3 нафар фуқарога жами 208 минг АҚШ долларига сотиб юборганлиги учун тергов қилинмоқда.
Йиғилишда, ерга оид қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олишга кўмаклашишга масъул Фермерлар Кенгаши, маҳалла раислари, участка профилактика инспекторлари ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилмаларни олдини олишда ташаббус кўрсатмаётганлиги таъкидланиб, улардан янада фаоллик кўрсатиш сўралди.
Охирги икки йилда 21 нафар маҳалла раиси ер билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгар бўлганлиги танқид остига олинди.
Мисол учун, Хива туманидаги «Қушчи Каттабоғ» маҳалласи раиси Э. фуқаро Р.дан 2та турар-жой учун захирадаги ерлардан ажратишни ваъда қилиб, 10 минг АҚШ доллари талаб қилган ҳамда шундан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Қарши туманида эса, «Кат» маҳалласи раиси Ш. фуқаро У.га 12 сотих ерни уй-жой қуриш учун ажратиб бериш эвазига 70 млн. сўм олганда қўлга олинган.
- Бош прокуратурада катта йиғилиш: ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш масаласи кўтарилди
- Сўнгги 2 йилда 56 минг гектар ер ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилган – Бош прокуратура
- Ер қонунчилигига доир жиноят содир этган мансабдорларнинг 40 фоизи – кадастр ходимлари
Мавзуга оид
16:01 / 28.10.2024
Қибрайда бепул тиббий кўрик учун ўқитувчилардан пул олинаётгани айтилмоқда
13:37 / 01.10.2024
Тошкент вилоятида “Жигули” ёниб кетди
11:30 / 01.10.2024
Аграр университет ҳудудидаги ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди
17:40 / 23.09.2024