Миллиардер Виктор Вексельбергнинг тузилмаси Ўзбекистонда аэропортлар сотиб олиши мумкин
«Аэропорти регионов» ҳолдинги (россиялик миллиардер Виктор Вексельбергнинг «Ренова» компаниялари гуруҳига киради) Қозоғистон ва Ўзбекистонда аэропорт активларини сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ҳолдинг раҳбари Евгений Чудновский NAIS миллий фуқаро авиацияси инфратузилмаси кўргазмаси доирасида RNS’га хабар берди.
«Ўзбекистон, Қозоғистонни кузатмоқдамиз. Умуман олганда, биз МДҲга қизиқиш билдиряпмиз», - деди Чудновский ҳолдинг ўзининг ташқи активлари портфелини кенгайтиришни режалаштирмоқдами, деган саволга жавоб қайтариб.
«Ўзбекистон бўйича ҳозирча жиддий музокаралар йўқ. Ақтау бўйича эса (Ақтау халқаро аэропорти, Қозоғистон) танлов кетмоқда. У ерда хусусий акциядорлар - Ақтауни концессия доирасида ривожлантирган ва энди уни сотмоқчи бўлган турк консорциуми», - дея аниқлик киритди Чудновский.
Аввалроқ, Uzbekistan Airways АЖ ва Uzbekistan Airports АЖ Ўзбекистон фуқаро авиациясини ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан баёнот билан чиққанди.
Айтилишича, аэропортлар ҳолатини яхшилаш бўйича қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Самарқанд халқаро аэропортида янги йўловчи терминали ва учиш-қўниш йўлагининг қурилиши натижасида аэропортнинг ўтказувчанлик қобилияти соатига 500 нафар йўловчидан 1500 нафарга қадар кўтарилади.
Германиялик мутахассислар иштирокида Тошкент аэропортининг ўтказувчанлик ҳолатини оптималлаштириш ва реконструкция қилиш натижасида эса йўловчиларга хизмат кўрсатиш қобилияти йилига 4 миллиондан 7 миллионга ортади. Термиз халқаро аэропортида янги учиш-қўниш йўлагининг қурилиши, Андижон аэропортининг реконструкция қилиниши барча турдаги ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш имконини яратиб, амалга оширилаётган қатновлар сонининг 2-3 бараварга ортишига олиб келади.
Мавзуга оид
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
07:37 / 26.10.2024
Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўл ўтказгич ишга туширилди
00:08 / 20.10.2024
Янги Зеландия аэропортида йўловчилар ва уларни кузатгани чиққанларга 3 дақиқадан ортиқ қучоқлашиш тақиқланди
12:10 / 10.10.2024