Спорт | 20:21 / 07.02.2020
10663
3 дақиқада ўқилади

Ғаниевдан Д’Аугустиньогача — ОФК Чемпионлар Лигасида порлаши кутилаётган ёшларни эълон қилди

Осиё футбол конфедерацияси Чемпионлар Лигасининг 2020 йилги мавсумида порлаши кутилаётган ёш футболчиларни эълон қилди. Рўйхатдан 8 футболчи, жумладан Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда БААнинг «Шабаб Ал Аҳли» клуби футболчиси Азиз Ғаниев ҳам ўрин олди.

Рўйхатда яна қуйидаги футболчилар бор: Фераз ал Браикан. Саудия Арабистони U23 жамоаси сафида Таиланддаги Осиё чемпионатида олимпиада йўлланмасини қўлга киритган 19 ёшли ҳужумчи «Ан Наср» сафида ОЧЛ баҳсларида ҳаракат қилади. У Саудиянинг бош жамоаси сафида ҳам майдонга тушиб гол уришга улгурган.

Жанубий Корея сафида Таиланддаги мусобақада чемпион бўлган Ким Жин Я ҳам ОЧЛда порлаши кутилаётган ёш футболчилар қаторига киритилган. У айни дамда Икром Алибоев билан бирга «Сеул»да ўйнайди.

Эроннинг «Истиқлол» клуби ҳужумчиси Меҳди Қоиди ҳам бу рўйхатга киритилган. 22 ёшли Қоидини Таиланддаги Осиё чемпионати-U23 мусобақасидаги Ўзбекистонга қарши ўйинда эслаб қолган бўлсангиз керак. 11-рақамли Қоиди захирадан майдонга тушиб ўйинни ўзгартирганди. Таиландда Ўзбекистонга қарши БАА сафида ўйнаган «Ал Айн» футболчиси Яҳё Нодир ҳам рўйхатга киритилган. У БАА етакчиси «Ал Айн» сафида ҳам ўз ўрнини топа олган.

Рўйхатдаги асосий юлдуз эса Таиланддаги мусобақада Австралия билан Ўзбекистонни аро йўлда қолдириб кетган Николо Д’Аугустиньо. У Ўзбекистонга қандай гол урганини эсласангиз керак. Келиб чиқиши италиялик бўлган Д`Аугустиньонинг ярим жамоани алдаб урган ўша голи кейинчалик мусобақанинг энг зўр голи деб ҳам топилди. Николо Австралиянинг «Перт Глори» жамоаси сафида ОЧЛда ўйнайди.

ОЧЛ-2020 да порлаши кутилаётган футболчилар қаторидан «Шанхай Шенхуа»нинг хитойлик футболчиси Зу Ченжи ва таиландлик «Чианграи» футболчиси Эканит Панья ҳам бор.

Мавзуга оид