Иқтисодиёт | 13:18 / 18.02.2020
9471
2 дақиқада ўқилади

Тахминан 100та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутиляпти – Иқтисодиёт ва саноат вазири 

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрида халқаро конференция иш бошлади. Конференциянинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича устувор масалаларига бағишланган сессиясида иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев ўз тақдимоти билан иштирок этди.

Унинг сўзларига кўра, рақамли иқтисодиётни жорий этишда хорижий тажриба ўрганилган.

Ботир Хўжаевнинг тақдимотида айрим давлатларда рақамли иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши ҳақидаги статистик маълумотлар берилди. Унга кўра, мазкур кўрсаткич Россияда 3,9 фоиз, Ҳиндистонда 5,5 фоиз, Беларусда 6,5 фоиз, Хитойда 10 фоиз, АҚШда 10,9 фоизни ташкил этади. 

2020-2022 йилда Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда 3та йўналишга эътибор қаратилиши айтиб ўтилди.

“Биринчи навбатда, бошқарув тизимида. Иккинчи йўналиш – молиявий-иқтисодий йўналишдаги рақамли ечимларни жорий этиш, бу жараённи тўлиқ тугатиш. Учинчи йўналиш – тармоқлар ва ҳудудлар ўртасида маркетинг, маҳсулотларни сотиш билан боғлиқ йўналишларни жорий этишга қаратилган лойиҳалар. Тахминан 100та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутиляпти. Бу ишлар кон-металлургия комбинатларида, нефть-газ соҳасида давом эттирилади”, - деди Хўжаев.

Мавзуга оид