Фан-техника | 18:50 / 20.02.2020
8914
1 дақиқада ўқилади

Google Android’нинг янги версиясини чиқарди

Android’нинг янги версиясини Pixel туркумидаги смартфонларга ўрнатиш мумкин.

Фото: 9to5google.com

Google илова ишлаб чиқарувчилар учун Android 11 версиясини чиқарди. Бу ҳақда 9to5google портали хабар берди.

Android’нинг янги версиясини Pixel туркумидаги смартфонларга ўрнатиш мумкин.

Киритилган асосий янгиликлардан бири – иловаларга микрофон, камера ва геолокациядан фойдаланиш имкониятини фақатгина "илова ишлаётган вақтда" бериш. Шунингдек, биометрик маълумотлар бўйича авторизация иши ўзгарган, маълумотларни сақлаш ва узатиш хавфсизлиги кучайтирилган.

Ишлаб чиқарувчилар хабарлар алмашиш сервиси ва "узун" скриншотлар олиш тизимини янгилаган.

Мавзуга оид