Ўзбекистон | 13:50 / 20.02.2020
7207
3 дақиқада ўқилади

Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби тасдиқланди

Вазирлари Маҳкамасининг “Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: KUN.UZ

Белгилаб қўйилишича, аввал берилган наслчилик хўжаликлари мақомини тасдиқловчи амалдаги гувоҳномалар ўз муддатигача ҳақиқий ҳисобланади.

Низомга кўра, наслчилик хўжаликлари мақоми юридик шaxc ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатида кўрсатилган муайян тоифага ва/ёки зотдаги ҳайвон турига ёки фаолият йўналишига берилиши мумкин.

Наслчилик хўжаликлари мақоми қуйидаги тоифалар бўйича берилади:

а) наслчилик хўжалиги сифатида камида уч йил фаолият юритаётган ҳамда маълум бир соф зот бўйича юқори маҳсулдорлик хусусиятига эга бўлган ҳайвонлар подасини урчитиш, янги линия, оила ва типлар яратиш бўйича фаолият олиб бораётган талабгорларга - наслчилик заводи мақоми;

б) камида уч йил давомида наслдор ҳайвонларни соф зотли урчитиш усулида фаолият олиб бораётган талабгорларга - наслчилик хўжалиги мақоми;

в) маълум бир ҳайвон зотларини замонавий  усулларда такомиллаштириш, уларнинг янги зотларини яратиш ва кўпайтириш бўйича фаолият олиб бораётган талабгорларга - селекция маркази мақоми;

г) наслдор отларни синовдан ўтказиш бўйича фаолият олиб бораётган талабгорларга - ипподром мақоми;

д) такомиллаштирилаётган наслдор ҳайвонларни генетик усулда баҳолаш бўйича фаолият олиб бораётган талабгорларга - иммуногенетик назорат лабораторияси мақоми;

е) наслчилик субъектларига наслдор ҳайвонларнинг қиймати, маҳсулдорлиги ва сифатини баҳолаш, назорат қилиш ва олинган маълумотларни расмийлаштириш бўйича хизмат кўрсатадиган талабгорларга - назорат - синов станцияси мақоми;

ё) турли зотлардаги юқори генетик маҳсулдорлик хусусиятларига эга бўлган наслни яхшиловчи наслдор эркак ҳайвонлардан олинган уруғ билан ҳайвонларни сунъий уруғлантириш бўйича фаолият олиб бораётган талабгорларга - ҳайвонларни сунъий уруғлантириш корхонаси мақоми;

ж) турли зотлардаги юқори генетик маҳсулдорлик хусусиятларига эга бўлган наслни яхшиловчи наслдор она ҳайвонларни сақлаш ва улардан эмбрионлар тайёрлаш бўйича фаолият олиб бораётган талабгорларга - эмбрионларни кўчириб ўтказиш (трансплантация) маркази мақоми;

з) она ҳайвонларни сунъий уруғлантириш учун наслдор эркак ҳайвонларнинг музлатилган уруғлари банкини ташкил этиш ва реализация қилиш бўйича фаолият олиб бораётган талабгорларга - эркак ҳайвонлар уруғларини ишлаб чиқиш ва сотиш корхонаси мақоми;

и) генофонд (кам сонли) турлари ва зотлари, маълум бир эволюцион хусусиятини наслдан-наслга ўтказиш қобилиятига эга бўлган ҳайвонларни шакллантириш, урчитиш, сақлаш, янги зот ва типлар яратиш бўйича фаолият олиб бораётган талабгорларга - генофонд хўжалиги мақоми.

Бир тоифадаги наслчилик хўжаликлари мақомини бошқа тоифага ўтказиш белгиланган тартибда умумий асосларда амалга оширилади.

Мавзуга оид