Ўзбекистон | 09:08 / 20.02.2020
42431
2 дақиқада ўқилади

Пўлат Бобожонов Хоразмда йиғилиш ўтказди. 10 нафар ходим лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилоятида ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича Ички ишлар бошқармасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Унда ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Бобожонов, вилоят ҳокими Ф.Эрманов, вилоят ва шаҳар-туман сектор раҳбарлари, жумладан, ички ишлар, прокуратура, солиқ, шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун масъул бўлган барча давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. 

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Йиғилиш давомида ўз хизмат вазифаларни бажаришда масъулиятсизлик ва бепарволик билан ёндашиб, хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганлиги учун вилоят ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими бошлиғи Р.Ходжиев, Эксперт-криминалистика бўлими бошлиғи Қ.Ўринов, Хива тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Мадрахимов ва Ҳазорасп тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи А.Юсупов ва яна 6 нафар профилактика инспекторлари эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди. Шунингдек, бир қатор ходимларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Учрашув якунида сўз олган вилоят ҳокими Ф.Эрманов йиғилишда таъкидланган камчиликлар юзасидан фикр билдириб, келгусида ушбу йўналишдаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича йўл хариталарни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди, дейилади Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида. 

Мавзуга оид