Наманганда меҳмондорчилик пичоқбозлик билан якунланди
Наманганда синфдошлар орасида ўтказилган меҳмондорчилик пичоқбозлик билан якунланди
2020 йил 15 февраль куни соат 21:00да Наманган вилояти Норин тумани “Тўлқин” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида синфдошлар орасида тадбир ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, унинг давомида 17 ёшли О.У. тадбирга қўшни маҳалладан келган 17 ёшли Б.С. билан ўзаро жанжаллашиб, ёнида олиб келган пичоқ билан Б.С.нинг танасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган. Натижада Б.С. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, О.У. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
13:07 / 09.07.2024
Қашқадарёда маст ҳайдовчи ЙҲХ инспекторини пичоқлаб қочди. Инспектор вафот этган
10:40 / 27.05.2024
Марғилондаги ошкора қотиллик: бунга нима сабаб бўлганди?
11:41 / 28.01.2023
Норин дарёси қирғоғи емирилди. Раматов ва Қўлдошев уни мустаҳкамлашга бошчилик қиляпти
10:17 / 18.01.2023