Спорт | 18:27 / 22.02.2020
10510
2 дақиқада ўқилади

Ўртоқлик ўйини. «Спартак» «Пахтакор» дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

Фото: FC Spartak Moscow

Москвада «Пахтакор» ва «Спартак» жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунланди. Унда Россия клуби йирик 4:0 ҳисобида енгди.

Ўйиннинг 21-дақиқасида ҳисоб очилди. Бурчакдан узатилган тўпни Александр Соболев бош билан дарвозага йўллади. Бу вазиятда Санжар Қувватов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. 27-дақиқада «Спартак» худди шундай яна битта гол урди. Бу гал бурчакдан узатилган тўпни Понсе дарвозага жойлаб қўйди.

Биринчи бўлим ўртасида кетма-кет иккита гол урган «Спартак» қолган икки голни ўйин охирида урди. 84-дақиқада Жордан Ларссон, 87-дақиқада Гусь Тиль гол уриб ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келди.

Ўртоқлик ўйини
«СПАРТАК» — «ПАХТАКОР» 4:0

Голлар: Собелев (21), Понсе (27), Ларссон (84), Тиль (87).
«Спартак»: Максименко, Жикия, Жиго, Кутепов, Рассказов, Айртон (Мельгарехо, 82), Бакаев, Понсе (Мирзов, 82), Крал, Зобнин (Гулиев, 82), Соболев (Ларссон, 58).
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов (Салимов, 67), Шерзод Аъзамов, Анзур Исмоилов, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Достон Ҳамдамов (Собиржонов, 63), Драган Черан (Маҳмуҳожиев, 78), Жалолиддин Машарипов, Эрен Дердийўқ.

Мавзуга оид