Андижонда туман тиббиёт бирлашмасидаги талон-торожликлар фош этилди
Андижон вилояти Хўжаобод туман тиббиёт бирлашмасидаги талон-торожликлар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмасида бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Бош прокуратура хабарига кўра, унда бирлашманинг пуллик хизмат бўлими мансабдор ва моддий жавобгар шахслари 2018-2019 йиллар давомида пуллик хизмат бўлимига тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаат қилган 4905 нафар фуқаролар томонидан тўланган пул маблағларини бўлим ғазнасига кирим қилмай, жами 281,9 млн. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:57 / 06.05.2022
Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилди
20:14 / 05.05.2022
Булоқбоши туманида туғруқ жараёнидаги чақалоқ ўлими бўйича масъуллар лавозимидан озод этилди
19:30 / 05.05.2022
Ўзбекистонда тез ёрдам чақирувлари ривожланган давлатлардагидан 6-7 баравар кўплиги айтилди
19:22 / 05.05.2022