Ўзбекистон | 00:10 / 25.02.2020
68322
1 дақиқада ўқилади

Илҳом Неъматов лавозимини тарк этди

Илҳом Неъматов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси эгаллаган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Тўйчиевич Неъматов лавозимини тарк этган. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинган. Эндиликда Илҳом Неъматов вазир ўринбосари лавозимида фаолиятини давом эттиради.

Kun.uz манбаси хабар беришича, ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимини Фарҳод Арзиев эгаллаган.

Фарҳод Арзиев Фото: icmei.in

Фарҳод Арзиев 2017 йилнинг майида Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тасдиқланганди. У илгари Ўзбекистоннинг Германия Федератив Республикасидаги элчихонасида маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Илҳом Неъматов 2018 йилнинг ноябридан буён Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид