Ўзбекистон | 21:50 / 28.02.2020
5908
1 дақиқада ўқилади

Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили тасдиқланди

Алия Юнусова Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил этиб сайланди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Сенат раиси Танзила Норбоева таклиф этилган номзод БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиш, бир қанча қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқишда мутахассис сифатида фаол иштирок этганини эътироф этди.

Маълумот учун, Алия Юнусова 1961 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Иш фаолиятини 1983-1989 йилларда Тошкент давлат тиббиёт институтида ўқитувчиликдан бошлаган. 1989-1999 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Мўминов номли Фалсафа ва ҳуқуқ институтида аспирант, кичик илмий ходим, 1991-1993 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада I даражали мутахассис, бош мутахассис, 1999-2005 йилларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказда бўлим мудири лавозимларида меҳнат қилган. 2005-2020 йилларда – уч чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

Мавзуга оид