Жаҳон | 12:51 / 01.03.2020
13018
2 дақиқада ўқилади

Макрон Россияни Идлибдаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга чақирди

Франция президенти Эммануэль Макрон Россияни Суриянинг шимоли-ғарбидаги ҳужумларни дарҳол тўхтатишга чақирди.

Фото: Milliyet

Елисей саройи берган ёзма баёнотга кўра, Макрон Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан Идлибдаги мавжуд вазиятни муҳокама қилди.

Макрон минтақада давом этаётган гуманитар вазиятдан хавотирда эканлигини билдирган. Идлибда турк аскарларига қилинган ҳужум ортидан Эрдўғанга ҳамдардлик билдириб, 2018 йил Истанбулда бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинган қарорлар доирасида минтақада «низоларга дарҳол барҳам бериш ва доимий сулҳни таъминлаш» масаласида Россия ва Туркияга мурожаат қилди.

Россия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши аъзоси сифатида масъулиятни ўз зиммасига олиши кераклигини таъкидлаган Макрон ушбу мамлакатни Суриянинг шимоли-ғарбидаги ҳужумларни дарҳол тугатишга, халқаро гуманитар қонунлар ва фуқаролик жамиятини ҳимоя қилишга чақирди.

Франция минтақадаги сиёсий вазиятни юмшатишга ҳисса қўшишга тайёрлигини таъкидлаб, тинч аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун европалик ҳамкорлари билан бирга ҳаракат қилишларини билдирди.

Шунингдек, миграция оқимларини бошқаришда Туркияга Франция ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик қилишни таклиф этди.

Мавзуга оид