Ўзбекистон | 09:54 / 05.03.2020
6930
5 дақиқада ўқилади

Шарбат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Мева ва сабзавотлардан олинган шарбат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: Getty Images

Техник регламент инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишидан сақлаш мақсадида мева, сабзавотлар ва резавор мевалардан тайёрланган шарбат маҳсулотларининг хавфсизлигига бўлган талабларни белгилайди.

Техник регламентнинг техник жиҳатдан тартибга солинадиган объектларига ишлаб чиқариш технологик жараёнлари, транспортда ташиш, сақлаш ва ташишга бўлган талаблар ўрнатилган мева ва (ёки) сабзавотлар ва (ёки) резавор мевалардан тайёрланган шарбат маҳсулотлари киради.

Техник регламент одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ва сотиб олувчиларнинг (истеъмолчиларнинг) адашишига олиб келувчи ҳаракатлардан огоҳлантириш мақсадида объектларга нисбатан қуйидаги талабларни ўрнатади:

мевалар ва (ёки) сабзавотлар ва (ёки) резавор мевалардан тайёрланган шарбат маҳсулотларига қўйиладиган талаблар;

мевалар ва (ёки) сабзавотлар ва (ёки) резавор мевалардан тайёрланган шарбат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, транспортда ташиш, сақлаш ва ташиш жараёнларига қўйиладиган талаблар;

мевалар ва (ёки) сабзавотлар ва (ёки) резавор мевалардан тайёрланган шарбат маҳсулотларини идентификация қилиш қоидалари;

мевалар ва (ёки) сабзавотлар ва (ёки) резавор мевалардан тайёрланган шарбат маҳсулотларини тамғалашга қўйиладиган талаблар.

Техник регламент шахсий истеъмол учун ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон ҳудудида муомалага чиқариш учун мўлжалланмаган ҳамда экспортга мўлжалланган мева ва (ёки) сабзавот ва (ёки) резавор мевалардан олинган шарбат маҳсулотларига татбиқ этилмайди.

Шарбат маҳсулоти техник регламент талабларига жавоб берган тақдирда Ўзбекистон бозорига муомалага киритилади.

Техник регламент талабларига мос келувчи ва мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш) жараёнидан ўтганидан сўнг шарбат маҳсулоти бозордаги маҳсулот муомаласи (мувофиқлиги)нинг ягона белгиси билан тамғаланади.

Шарбат маҳсулотининг ҳар бир туркуми муомалага киритилганида унга сифат тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади.

Ҳужжат қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

шарбат маҳсулотининг номи;

ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг номи, уларнинг жойлашган жойи;

шарбат маҳсулотига талабларни белгиловчи техник регламентнинг белгиси;

шарбат маҳсулотининг техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи синовларнинг норматив кўрсаткичлари ва ҳақиқий натижалари;

шарбат маҳсулотларида компонентлар ва озиқ-овқат қўшимчаларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;

ишлаб чиқариш санаси;

шарбат маҳсулотларининг яроқлилик муддати;

сақлаш шароитлари;

техник регламент талабларига жавоб бермайдиган ёки яроқлилик муддати тугаган шарбат маҳсулотларини утилизация қилиш ёки уларни йўқ қилиш шартлари;

сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотлар;

сифатни тасдиқловчи ҳужжатнинг берилган санаси ва рақами;

сифатни тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштирган шахснинг имзоси.

Техник регламент қўлланилувчи шарбат маҳсулотининг техник жиҳатдан тартибга солинувчи объектлар сирасига тегишлилигини белгилаш мақсадида шарбат маҳсулотининг идентификацияси манфаатдор шахслар томонидан истеъмол қадоқларига туширилган ёки маҳсулотларга илова қилинадиган ҳужжатларда кўрсатилган номларини назарда тутилган номлар билан солиштириш орқали тадқиқотлар (синовлар) ўтказмаган ҳолда амалга оширилади.

Шарбат маҳсулотининг ўз номига мувофиқлигини белгилаш мақсадида шарбат маҳсулотининг идентификацияси маҳсулотнинг физик-кимёвий, органолептик ва бошқа кўрсаткичларини биргаликда баҳолаш йўли билан амалга оширилади ва уларга қуйидагилар киради:

шарбат маҳсулотининг кўрсатилган белгилари;

тегишли шарбат маҳсулотини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган мева, сабзавот ва резавор мевалар номлари;

эрийдиган қуруқ моддаларнинг шарбатлар ва мевали (сабзавотли) пюрелар таркибидаги миқдори;

мева (сабзавот) нектарларидаги, морслардаги, мева ва сабзавот ичимликларидаги шарбат, мева (сабзавот) пюреларининг энг кичик ҳажми улуши, шунингдек, истеъмолчиларнинг (сотиб олувчиларнинг) адашишига шубҳа туғилганидаги шарбат, мева ва сабзавот пюреларининг улар учун хос бўлган сорти, географик, иқлимий, қишлоқ хўжалиги ва технологик омилларни ҳисобга олган ҳолдаги кимёвий таркибининг мумкин бўлган табиий хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар.

Республика ҳудудида муомала бўлган шарбат маҳсулотлари инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказмаслиги ва мувофиқ консервация қилинган шарбат маҳсулоти (саноат стериллиги талаблари) шарбат маҳсулотлари хавфсизлигининг кимёвий кўрсаткичлари талаблари ва pH 3,8 ва ундан паст миқдорда углекислота қўшилган газланган ва консервация қилинган шарбат маҳсулотлари ҳамда концентрация қилинган морслар ва концентрация қилинган мева (сабзавот) пюрелари хавфсизлигининг микробиологик кўрсаткичлари талабларига жавоб бериши лозим.

Мавзуга оид