Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг биринчи ўринбосари ўзгарди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 10 мартдаги қарори билан Азиз Ботирович Воитов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Азиз Воитов шу кунгача «Саноат-қурилиш банки» АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётганди. Айни вақтда банк раҳбарлигига «Миллийбанк» бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Сахи Аннакличев тайинланган.
У янги лавозимида Алишер Ҳабибуллаевич Абдуалиев ўрнини эгаллади.
Муқаддам Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси бўлган (2012-2019), кейинроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган, 2019 йил майидан буён Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган Алишер Абдуалиевнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.
- Эслатиб ўтамиз, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов 10 март куни Қонунчилик палатасида Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий муносабатлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига маъқулланганди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024