Ўзбекистон | 19:39 / 14.03.2020
29805
1 дақиқада ўқилади
Янгибозор туманига янги ҳоким тайинланди
Хоразм вилоятининг Янгибозор туманига янги ҳоким тайинланди.
Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
2018 йилдан Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Қурбанов Ўктамбой Қўчқарович Янгибозор тумани ҳокими этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, шу туманда ҳоким бўлиб ишлаган Машарипов Ўктам Рустамович Ҳазорасп тумани ҳокими этиб тайинланган эди.