Ўзбекистон | 19:13 / 15.03.2020
17500
1 дақиқада ўқилади

Фото: Абдулла Арипов ҳашарда иштирок этди

Ўзбекистон бош вазири ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари умумхалқ хайрия ҳашарида иштирок этишди.

Фото: Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати

«Жорий йилнинг 15 март куни Бош вазир бошчилигида Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари Тошкент Ислом университети рўпарасидаги хиёбонда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан умумхалқ ҳашарига муносиб ҳисса қўшдилар», дейилади ҳукумат портали матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги фармойишига мувофиқ мамлакатда 14-15 март кунлари «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ташкил этилди.

Мавзуга оид