Ўзбекистон | 09:42 / 16.03.2020
14658
2 дақиқада ўқилади

Беҳзод Мусаев: «Маҳсулот етмай қолиши ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз»

Давлат солиқ қўмитаси раисининг сўзларига кўра, мамлакатда озиқ-овқат захираси етарли, ваҳимага ўрин йўқ.

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши муносабати билан аҳолида туғилаётган қатор саволларга жавоб олиш учун Kun.uz мухбири Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев билан суҳбатда бўлди.

«Ҳамма ер ёпилган бўлса, уйда ўтирадиган бўлса, тезда озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлаб олишимиз керак. Эртага Ўзбекистоннинг ҳамма чегараси ёпилади, шу билан озиқ-овқат етмайди», деган хавф борми? Табиийки, бундай хавф йўқ.

Ўзбекистон Республикаси ўз халқини боқа олиш имкониятига эга», – деди Солиқ қўмитаси раиси.

Унинг таъкидича, маҳсулотлар етишмаслигига асоснинг ўзи йўқ.

«Табиийки, захира ҳар доим бўлиб келган. Ҳам молиявий томондан, ҳам озиқ-овқат томонидан. Шунинг учун бозорда шакар маҳсулоти, гўшт маҳсулоти етишмаятими, захирадан чиқарилади. Лекин етишмаслигига асоснинг ўзи йўқ.

Коронавирус дунё бўйича икки ойдан бери юрибди. Лекин бозорда бирорта маҳсулотнинг етишмовчилиги бўлдими? Бирор бир маҳсулот нархи ошдими? Йўқ. Бундай кейин ҳам шундай бўлиб қолади», – деди Беҳзод Мусаев.

Мавзуга оид