Бензин нархи ошмайди, 3 ойлик захирамиз бор – Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда бензин нархи ошиб, ёниғли қуйиш шохобчалари ёпилиши ҳақида тарқалган маълумотларни рад этди.
Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаевнинг Kun.uz`га маълум қилишича, ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини давом эттиради, бензин нархини ошириш режалаштирилмаяпти.
«Республиканинг 3 ойлик захираси бор. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар мутлақо асоссиз», – деди Маҳмудхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ушбу маълумотни Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» ва «Ўзтрансгаз» АЖлар ҳам рад этган эди.
Расмийларнинг айтишича, «Ўзбекнефтгаз» шохобчаларида бензин нархи республика бўйича бир хил бўлиши қатъий назорат қилинади.
Мавзуга оид
19:50 / 06.10.2024
Одамлар соғлиги ҳаммасидан муҳим: дунё АИ-80 бензинидан нега воз кечган?
11:48 / 28.09.2024
Ўзбекистонда АИ-80 бензинидан тўлиқ воз кечиш 2028 йилга қолдирилди
17:45 / 25.09.2024
2030 йилдан Тошкент шаҳри ва унинг атрофида мазутдан фойдаланиш тақиқланади
22:50 / 16.08.2024