Ўзбекистон | 20:38 / 30.03.2020
14250
1 дақиқада ўқилади

Карантин даврида мототранспорт, велосипед ва скутер ҳаракатига чеклов йўқ

30 март соат 6.00дан бошлаб, вилоятлар маркази, Тошкент ва Нукус шаҳрида аҳамияти юқори бўлмаган ҳамда шахсий автомобиллар ҳаракатига чеклов жорий этилди. Аммо ушбу чора-тадбир мототранспорт, велосипед ва скутерга нисбатан татбиқ этилмайди.

Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов 30 март куни АОКА ҳузурида ташкил этилган штабдаги брифингда автомобиль ҳаракати чекланиши мототранспорт, велосипед ва скутер эгаларига татбиқ этилмаслигини билдирди.

«Айни пайтда ушбу чеклов велосипед, скутер ёки мототранспорт ҳайдовчилари учун амал қилмайди. Аммо улар ҳам карантин даврида жамоат жойида бўлиш қоидасини бузмаслиги лозим. Ўрнатилган тартибда, юз ниқоби билан фақат озиқ-овқат, дорихона ва бошқа кечиктириб бўлмас эҳтиёжлар учун кўчага чиқиш тавсия этилади», - деди у.

Аввалроқ, Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов автомобиль ҳаракати чекланиши вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари учун амал қилишини айтиб, туманлар ичида ҳаракатланиш чекланмаганини билдирганди.

Мавзуга оид