Спорт | 08:48 / 31.03.2020
7875
1 дақиқада ўқилади

Енгил атлетика бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионати бир йилга қолдирилди

Енгил атлетика бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионати Токио Олимпиадаси 2021 йилга кўчирилгани сабабли 2022 йилга қолдирилди.

Фото: Li Ming/Global Look Press

Бу ҳақда Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси World Athletics сайтида маълум қилинди. 

Дастлабки режага кўра, жаҳон чемпионати АҚШнинг Южин шаҳрида 2021 йил 6-15 август кунлари ўтказилиши керак эди. Бироқ 2021 йил 23 июлдан 8 августгача коронавирус пандемияси сабабли қолдирилган 2020 йилги Токио Олимпиадаси ўтказилади.

Шу сабабли икки мусобақа устма-уст тушиб қолмаслиги мақсадида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатини бир йилга қолдиришга қарор қилинган. Жаҳон чемпионатининг янги санаси мусобақа ташкилотчилари билан муҳокама қилинади.  

Мавзуга оид