Қозоғистон 9 турдаги мева-сабзавотлар экспортига чеклов киритган – Иброҳим Эргашев
Қозоғистон ҳукумати мамлакат аҳолисининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа мақсадлардан келиб чиқиб, 9 турдаги мева-сабзавотларни экспорт қилишга чеклов киритган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи Иброҳим Эргашев маълум қилди.
«Қозоғистон ҳудудидан экспорт қилиниши тақиқланган маҳсулотлар жумласига ун, гречка, ўсимлик ёғи, шакар, картошка, сабзи, пиёз, карам ва редиска каби 9 хил маҳсулотлар киритилган.
Бу чекловнинг Ўзбекистондан Россияга ёки Хитой Халқ Республикасига транзит бўлиб ўтаётган юкларга алоқаси йўқ. Иккала давлат карантин хизматларининг мулоқот жараёнида ушбу масала бўйича келишувга эришилган. Шунинг учун маҳсулотларини Қозоғистон орқали бошқа давлатларга экспорт қилмоқчи бўлган тадбиркорларимиз учун бу масалада ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлигини таъкидлаб ўтмоқчиман», дея Иброҳим Эргашевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:57 / 08.10.2024
Қозоғистонда АЭС қурилиши ўртача 10 йил давом этади
22:33 / 07.10.2024
АҚШ Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича тендерда иштирок этиш истагини билдирди
15:21 / 07.10.2024
Қозоғистонда Марбург вируси туфайли аэропортларда йўловчилар ҳароратини ўлчаш бошланди
08:40 / 07.10.2024