Ўзбекистон | 12:03 / 04.04.2020
18640
1 дақиқада ўқилади
Сенат аъзолари ва девони ходимлари коронавирусга тест топширди
Сенат раҳбарияти, аъзолари ва девон ходимлари коронавирусга тест топширди. Тест натижалари манфий бўлиб, уларда вирус аниқланмаган.
Сенат ахборот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, Сенат вақтинча йиғилишларни ўтказиш тартибини ўзгартирган. Бундан буён, Олий Мажлис юқори палатаси кўриб чиқадиган масалалар видеоалоқа тарзида ўтадиган йиғилишларда кўрилади.
Маълумот учун, Сенатнинг учинчи ялпи мажлиси Ўзбекистон парламенти тарихида биринчи марта онлайн тарзда ўтказилганди.
Foreign Policy раҳбари Адам Ҳук Ўзбекистон парламенти танловини эътироф этиб, ривожланган давлатлар учун намуна қилиб кўрсатган.
Мавзуга оид
21:05 / 30.09.2024
Юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчи ташиш хизмати тарифлари эркинлаштирилади
18:20 / 30.09.2024
Ўзбекистон умумий иқтисодиётида креатив иқтисодиёт улуши оширилади
08:52 / 28.09.2024
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 30 сентябр куни чақирилади
16:47 / 26.09.2024