Арманистон ва Қозоғистонда коронавирусдан зарарланганлар орасида ўзбекистонликлар борлиги маълум бўлди
Арманистонда бир нафар, Қозоғистонда эса икки нафар ўзбекистонликка коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.
Sputnik Армения нашри Тавуш области губернатори Айк Чобанянга асосланиб хабар беришича, Арманистонга Грузиядан Баграташен назорат ўтказиш пункти орқали кирган юк машинаси ҳайдовчисида вирус аниқланган ва у Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. Ҳайдовчининг тана ҳарорати юқорилиги аниқлангач, у дарҳол изоляция қилиниб, касалхонага олиб борилган.
«Тавуш областида зарарланиш ҳолати қайд этилган Ўзбекистон фуқароси маҳаллий тиббий марказга жойлаштирилган», деган Чобанян.
Шунингдек, 6 апрель куни Қозоғистоннинг Манғистов областида 2 кишига коронавирус ташхиси қўйилган ва улар Ўзбекистон фуқароларидир. Област ички сиёсат бўйича бошқармаси раҳбари Ержан Кумискалиевнинг маълум қилишича, Оқтов шаҳрида вақтинчалик яшаётган 2 нафар ўзбекистонликда фуқаросида коронавирус аниқланган, улар Қизилўрда областида коронавирусга чалинган шахс билан алоқада бўлгани аниқланган. Айни вақтда улар яшаган кўп қаватли уйнинг бир қисми карантин учун ёпилган.
Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Австрияда Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланган эди. Апрель ойи бошида эса АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида икки нафар ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этгани маълум бўлди.
Мавзуга оид
22:33 / 07.10.2024
АҚШ Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича тендерда иштирок этиш истагини билдирди
15:21 / 07.10.2024
Қозоғистонда Марбург вируси туфайли аэропортларда йўловчилар ҳароратини ўлчаш бошланди
08:40 / 07.10.2024
Экзитпол: Қозоғистонда биринчи АЭС қурилиши қўллаб-қувватланди
19:35 / 06.10.2024