Пандемия шароитида автомобилларнинг 100 километрга чўзилган «қабристони» пайдо бўлди
Ҳавайининг Мауи оролида ижарага берилувчи автомобилларнинг 100 км.га чўзилган «қабристони» топилди.
Бу ҳақда Maui News нашри хабар берди.
Оролда коронавирус пандемияси шароитида сайёҳлар йўқлиги сабабли автомобиллар ижарасига талаб кескин тушиб кетган. Автомобилларни ижарага берувчи кўплаб компаниялар ўз автомобилларини қўйиш учун жой излашларига тўғри келган.
Шу тариқа, оролдаги қамиш ўсувчи далада 18 мингта машина пайдо бўлди. Улардан кўпи маҳаллий аэропорт – Кахулуида қўлланган.
Ҳозирда орол тўлиқ изоляция қилинган, бундай автотураргоҳлар эса борган сари кенгайиб бормоқда.
Таъкидланишича, ҳозирда оролда ижарага берилувчи 20 минг автомобилдан 2,5 мингга яқини ишлатилмоқда.
Мавзуга оид
18:44 / 10.09.2024
Ўқув йили арафасида Тошкентда уй-жой ижара нархлари бироз кўтарилди
14:25 / 27.08.2024
Ўқиш бошланяпти: ётоқхонага жойлашиш бўйича муҳим саволларга жавоблар
10:53 / 24.07.2024
Ерларни тут кўчатларини экиш учун иккиламчи ижарага олиш мумкин бўлади
10:57 / 18.05.2024