Қор оқибати: электр таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда
Кутилмаган ҳамда кучли қор кўп ҳудуд ва соҳаларда айрим муаммоларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, электр энергиясини узатишда ҳам узилишлар кузатиляпти.
“Мамлакатимиз бўйлаб кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли республикамизнинг турли ҳудудларида электр қурилмаларида вужудга келган авариявий ҳолатлар ҳамда қалин қор ёғиши оқибатида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилмоқда.
Айни вақтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ топшириғи билан республикамизнинг барча ҳудудларида электр таъминоти корхоналарининг тезкор бригадалари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ электр таъминотидаги вақтинчалик узилишлар учун истеъмолчилардан узр сўраган ҳолда, ушбу ишларни якунлаш ва электр таъминотини тиклаш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилади” – дейилади “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати маълумотида.
Мавзуга оид
10:00 / 22.09.2024
Андижон ва Хоразм вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган корхоналар аниқланди
17:31 / 28.08.2024
Электр энергияси ва табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тартибига ўзгартиришлар киритилди
21:08 / 22.08.2024
Газ қазиб олиш қисқаряпти, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам камайган
15:24 / 19.08.2024