Жаҳон | 15:27 / 09.04.2020
9560
1 дақиқада ўқилади

Сербия президентининг тўнғич ўғли коронавирусга чалинди

Сербия президенти Александр Вучичнинг тўнғич ўғли Данило коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Вучичнинг ўзи маълум қилди. 

Фото: avucic / Instagram

“Менинг катта ўғлим коронавирусга чалинди”, деб ёзган Вучич Instagram’да. Сербия президенти ўғлининг шифохонага жойлаштирилгани ва у касалликни енгишига ишонишини қўшимча қилган.

Данило Вучичнинг журналист Ксения Янкович билан биринчи турмушидан биринчи фарзанди ҳисобланади. У 1997 йилда туғилган. Вучичнинг яна бир ўғил ва бир қизи бор.

Охирги маълумотларга кўра, Сербияда айни вақтда 2666 киши коронавирусга чалинган, улардан 65 киши вафот этган.

Март охирида Сербия эпидемияга қарши курашда Россиядан ёрдам сўраган. Ҳозирга келиб Россия Белградга 11 та самолётда 87 нафар ҳарбий тиббиётчи, ҳимоя воситалари, тиббий қурилмалар ва ҳарбий техника жўнатган.

Мавзуга оид