Самарқандда карантинда бўлган мингдан ортиқ одамга уйига жавоб берилди
Самарқандда карантинда бўлган яна бир гуруҳ фуқароларга уйига кетишга рухсат берилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати Kun.uz`га хабар қилди.
1 058 нафар ўзбекистонликлар Қозоғистондан поездда Самарқандга олиб келинган ва хавфсизлик сабаб карантинга олинганди. Улар икки ҳафта давомида Самарқанддаги ҳарбий шаҳарчада жойлашган Қуролли кучлар кичик мутахассислар тайёрлаш марказида карантинда бўлишди.
14 кун давомида бу 1 058 кишида коронавирус аломатлари аниқланмади. Карантинда бўлганларнинг 72 нафари маҳаллий самарқандлик бўлган. Қолганлар республиканинг барча вилоятларидан Самарқандга карантинга келтирилган. Уларнинг ярмига яқини водий вилоятларидан. 952 фуқаро 8 апрель куни махсус ташкиллаштирилган автобусларда уйларига жўнатилди.
9 апрель куни кечки рейс билан Навоий, Хоразм ҳамда Нукус йўналиши бўйича яна 105 нафар фуқаро ўз уйларига кузатилди. Самарқанд темирйўл вокзалидан улар махсус поезд билан жўнаб кетишди.
Карантин ўташ даврида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашда Марказий ҳарбий округ бўлинмалари ҳамда Қуролли кучлар кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази ҳарбий хизматчилари жалб қилинганди.
Мавзуга оид
12:21
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди
14:57 / 06.10.2024
Самарқандда янги 1 800 ўринли мактаб биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланди
07:15 / 02.10.2024
Самарқанд архитектура-қурилиш университетида ёнғин содир бўлди
07:10 / 02.10.2024