Спорт | 07:25 / 10.04.2020
13837
1 дақиқада ўқилади

UFC 249 турнири коронавирус туфайли бекор қилинди

Фото: AP Photo/Elise Amendola

18 апрель куни бўлиб ўтиши керак бўлган UFC 249 турнири коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинди, деб хабар беради ESPN.

Промоушен турнир учун жой топганига қарамай, тадбир бекор қилинди. Бу ҳақда ташкилот президенти Дана Уайт айтиб ўтди.

«Мусобақани ўтказишга тайёр эдик, аммо бизга юқоридан қўнғироқ бўлди. Турнирни тўхтатишимиз кераклигини айтишди», –дейди Уайт.

Тони Фергюсон ва Жастин Гэтжи

Эслатиб ўтамиз, UFC 249 турнирининг марказий жангида Тони Фергюсон ва Жастин Гэтжи беллашиши керак эди. Гэтжи чегаралар ёпилгани учун Россияда қолган Ҳабиб Нурмагомедов ўрнини эгаллаганди.

Мавзуга оид