ЕХҲТ координатори Ўзбекистондаги маҳкумларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди
Инсонпарварлик ёрдами ўз ичига 15 турдаги турли тиббий ҳимоя, кир ювиш ва шахсий гигиена хамда антибактериал воситаларни жамлаган
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори мамлакатдаги жазони ижро этиш муассасаларига коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олишда Бош бошқарма томонидан олиб борилаётган ишларга кўмаклашиш учун инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди.
ИИВ ЖИЭББ ахборот хизмати хабарига кўра, инсонпарварлик ёрдами ўз ичига 15 турдаги турли тиббий ҳимоя (юз ниқоблари, тиббий қўлқоплар, ҳимоя костюмлари, боғлов материаллари), кир ювиш ва шахсий гигиена хамда антибактериал воситаларни жамлаган бўлиб, унинг умумий қиймати 180 миллион сўмдан ортиқдир.
Ушбу воситалар тарбия колониясидаги вояга етмаган маҳкумлар ва маҳкума аёлларнинг колониясида жазо муддатини ўтаётган махсус контингент учун, шунингдек, ушбу муассасаларда хизмат қилаётган ходимларга мақсадли равишда етказиб берилди.
Ўз навбатида, ИИВ ЖИЭББ раҳбарияти жазони ижро этиш муассасаларида Covid-19 инфекцияси кириб келишини олдини олиш бўйича кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, элчи Жон МакГрегорга ўз миннатдорчилигини билдирган.
Мавзуга оид
13:00 / 20.06.2024
Россия ЕХҲТ ПАдаги иштирокини тўхтатмоқчи
12:23 / 30.05.2024
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси экспертлари Ўзбекистонга келди
22:57 / 29.05.2024
Намангандаги қамоқхонада 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди
10:07 / 08.05.2024