Наманганда 1200 ўринли карантин ҳудуди ва 150 ўринли шифохона қурилиши бошланди
Наманган вилоятининг Поп туманида махсус карантин ҳудуди ва шифохона қурилиши бошланди.
«Коронавирус пандемияси таъсиридан одамларни асраш ва тезроқ бу касалликни бартараф этиш учун мамлакатимизда барча куч ва воситалар сафарбар этилмоқда. Ушбу мақсадда Поп туманининг Ғурумсарой қишлоғида бошланган 1200 кишилик карантин зонаси ҳамда 150 кишилик махсус шифохона қурилиши жадал давом этмоқда», дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Умумий майдони 16,3 гектарни ташкил қиладиган ушбу комплексда шифокорларга алоҳида хона, жарроҳлик, жонлантириш бўлимлари, муолажа хоналари, тиббиёт бўлимларидан ташқари карантин ҳудудига келтирилганлардан шу ернинг ўзида таҳлил олиш учун лаборатория, дорихона, ошхона, кир ювиш бўлими, утилизация бўйича алоҳида жой ҳам қурилмоқда.
Вентиляция, тиббий кислород етказиб бериш, коммуникация тизимлари замонавий тарзда жиҳозланади.
Қурилиш майдонига электр энергияси, газ, сув тармоқлари тортиш бўйича ҳам ишлар юқори суръатда ташкил этилган.
1200 кишилик карантин зонаси махсус жиҳозланган контейнерлардан ташкил топади. 150 кишилик шифохона эса енгил конструкциялар асосида барпо этилади.
Мавзуга оид
11:46 / 05.10.2024
Ёлланма қотиллар, сирли буюртмачи ва чалғитилган тергов – Намангандаги мудҳиш қотиллик тафсилоти
09:49 / 04.10.2024
Наманганда юзлаб автомобиллар давлат рўйхатидан ноқонуний ўтказилгани айтилмоқда. Иш республика даражасида терговда
14:54 / 26.09.2024
Наманганда аввал ҳам фирибгарлик учун судланган шахс яна шундай жиноятга қўл урди
20:05 / 12.09.2024