Volkswagen дизел можаросидан жабр кўрганларга 620 млн евро тўлайди
Volkswagen автомобилсозлик концерни дизел можаросидан жабр кўрган 200 минг автомобил эгасига ишни судгача ҳал қилиш доирасида умумий ҳисобда 620 млн евро компенсация тўлаш бўйича келишиб олди.
Бу ҳақда концерн баёнотида маълум қилинган.
Пуллар 5 майдан тўлана бошланади. Дизел автомобилининг модели ва ёшига қараб мижозларга 1350 евродан 6250 еврогача товон пули тўланади.
Яқин кунларда яна 21 мингта ҳолат кўриб чиқилади. Текширув якунлангандан кейин автомобил эгаларига унинг натижалари ҳақида маълум қилинади.
Volkswagen АҚШда ўз дизел автомобилларига атроф-муҳитга чиқарувчи зарарли чиқиндиларни камайтириб кўрсатувчи дастурий таъминот ўрнатганликда айбланганди. АҚШ ҳукумати концернга 2009-2015 йилларда АҚШда сотилган Volkswagen ва Audi маркаларидаги 480 мингдан кўпроқ автомобилни қайтариб олиш мажбуриятини юклаган. 2017 йил январда концерн дизел можароси доирасида АҚШ расмий идоралари билан 4,3 млрд доллар жарима тўлаш бўйича келишувга келган.
Volkswagen Европанинг энг йирик автомобилсозлик компанияси бўлиб, Volkswagen, Audi, Skoda, Seat каби маркаларни бирлаштиради. Компаниянинг “люкс” синфидаги автомобилларни ишлаб чиқарувчи бўлинмасига Lamborghini, Bentley, Bugatti маркалари киради.
Мавзуга оид
22:16 / 28.10.2024
Volkswagen Германиядаги камида учта заводини ёпади
08:30 / 26.09.2024
VW касаба уюшмаси билан иш ҳақи ва қисқартиришлар бўйича келиша олмади
13:49 / 05.09.2024
Volkswagen Германиядаги заводларини ёпишга ҳозирланмоқда
14:53 / 03.09.2024