Фото: Хитойлик мутахассислар Андижонга келди
Коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашга амалий ёрдам бериш мақсадида Хитойдан келган бир гуруҳ мутахассислар 21 апрель куни Андижонда бўлди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, хитойлик мутахассислар карантин даврида Андижон вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, вилоятдаги ҳамкасблари билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди.
Хорижлик мутахассислар коронавирусга қарши курашиш бўйича амалий кўникмалар, бўлимларда ҳаракатланиш, шифокор ва ҳамшираларнинг мулоқотлари, беморларнинг даволаниш режалари, овқатланиш тартиби, ниқоблар, ҳимоя кўзойнаклари, бирламчи ҳимоя воситалари бўйича тавсиялар берган.
Хитойдан таклиф этилган мутахассислар бундан олдин Фарғона вилоятида ҳам бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, чинлик консультантлар ва тиббиёт ходимларидан иборат 15 кишилик гуруҳ Ўзбекистонга 17 апрель куни келганди. Гуруҳ таркибидан вирусолог, эпидемиолог, пульмонолог, терапевт, жарроҳ ва юқумли касалликлар бўйича мутахассислар ўрин олган.
Мавзуга оид
12:00 / 03.10.2024
Андижондаги корхонада ёнғин содир бўлди
11:20 / 10.09.2024
«Мана қизил чироқда ўтган иплос шўпир, шуни қарғанглар» — Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи
10:22 / 05.08.2024
Андижонда юк машинаси темирйўл кўприги устунига бориб урилди
19:16 / 03.08.2024