«Кимлигимни биров билгани ҳам йўқ» – Карантиндан чиққан ҳоким таассуротларини сўзлаб берди
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳокими Дилшод Мусинов хориж сафаридан қайтгач, икки ҳафталик карантинда бўлди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Дилшод Мусинов жорий йил март ойида Туркия давлатида хизмат сафарида бўлганди. Ўзбекистонда карантин эълон қилингач, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарорига асосан, чет давлатлардан қайтган фуқаролар 14 кун давомида уйда ёки махсус белгиланган жойда изоляция шароитида бўлиш белгилаб қўйилди.
Шу тарзда хориждан қайтган фуқаролар билан биргаликда Д.Мусинов ҳам карантинга олинган эди.
Бугун, 23 апрель куни Пайариқ туман ҳокими карантиндан чиқиб, иш фаолиятини бошлаган. У Kun.uz мухбири билан телефон орқали мулоқотида карантиндаги таассуротларини айтиб берди.
«Қисқа вақт ичида пандемия авж олиб кетишини, албатта, ҳеч ким кутмаганди. Туркияда ҳам касаллик шиддат билан ошиб борди. Хизмат сафаримиз тугагач, «Ўзбекистоннинг қаерига бўлса ҳам етиб олсам бўлди», деган биргина ўй бор эди менда.
Чартер рейс билан бизни Бухорога олиб келишганида барчамиз енгиллик ҳис қилдик. Ҳамма қатори «Ситораи Моҳи Хоса» сиҳатгоҳида карантинга жойлашдим. Туман ҳокими эканимни биров билгани ҳам йўқ. Чунки ҳаммамизда битта мақсад — соғ-саломат, тинчгина карантин муддатини ўтаб, оиламиз ва ишимизга қайтиш эди.
Иккинчи томондан, юртга келиб қатъий карантин чораларини кўриб, хотиржамлик ҳис қилдим. Хорижда дастлаб одамларнинг эътиборсизлигига гувоҳ бўлгандим. Масалан, Туркиянинг ўзида касалланганлар сони 90 мингдан ошиб кетди.
Ким бўлишидан қатъи назар, фақатгина қаттиқ интизом, эҳтиёткорлик билангина халқимизни бу офатдан сақлашимиз мумкин», дейди Дилшод Мусинов.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024
Самарқанд вилояти аҳолиси 4,3 млн кишига яқинлашди
15:49 / 02.10.2024