Ҳиндистонда юрагида икки операция ўтказган мурғак Баҳорага яна юртдошларимизнинг кўмаги зарур
Туғма юрак пороги билан дунёга келган каттақўрғонлик 9 ёшли Баҳора Саидова ҳақида хайрия акцияси эълон қилганимиздан сўнг ҳамюртларимизнинг ёрдами билан мўлжалдаги маблағ йиғилиб, у онаси билан Ҳиндистонга йўл олган эди.
Аммо коронавирус пандемияси уларнинг ҳам режаларини ўзгартириб юборди. Аввало улар белгиланган муддатдан кечикиб, Ҳиндистонда ҳам 14 кунлик карантинни ўташди. Сўнгра Баҳоранинг юрагидаги тешик ҳамон катта бўлгани учун уни бир марта эмас, икки марта операция қилиниши кераклиги ойдинлашди.
Она ва унинг қизи айни пайтда Ҳиндистонда. Операциялар муваффақиятли ўтган. Ўша ерда 5000 АҚШ долларидан зиёдроқ қарз олишган. Баҳора тикланиш жараёнида.
Коронавирус инфекцияси туфайли йўллар ёпилган. Ҳали Баҳоранинг соғайишига дори-дармон ва яшашлар учун уларга яна маблағ керак бўлади. Баҳоранинг онаси Марҳабо Тожиева Ҳиндистондан туриб, ҳамюртларимиздан ёрдам сўраб мурожаат йўллади.
Биз саховатпеша юртдошларимиздан Баҳоранинг батамом дарддан фориғ бўлишида ўз кўмакларини аямасликка чорлаб қоламиз. Келинг, кўпчилик бўлиб бир мурғак қиз тўлиқ тузалиши учун ёрдам берайлик!
Хайрия акцияларимизга бeфарқ бўлмаган ватандошларимизга ўз миннатдорчилигини билдирамиз. Савоб ва хайрли ишлар қилишдан чарчаманг. Қилган яхшиликларингиз сабаб ризқингизга ризқ, умрингизга умр қўшилсин азизлар!
Хайрия акциясида иштирок этмоқчи бўлганлар учун Баҳора Сайидованинг онаси Марҳабо Тожиева номига очилган пластик карточкалар:
UZCARD: 8600 0423 8352 9657
HUMO: 9860 0301 0106 6675
Шуҳрат Шокиржонов тайёрлади.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024