Ўзбекистон Миллий университети дунёнинг кучли университетлари рейтингида қайд этилди
2020 йил 22 апрель куни Дунё университетлари рейтинги – Times Higher Education агентлиги томонидан University Impact Ranking натижалари тақдим этилди.
Рейтинг дунё университетларининг 2016 йил БМТ томонидан қабул қилинган барқарор ривожланиш мақсадлари нуқтайи назаридан ўз мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссасини баҳолаш учун яратилган. 2016 йилда дунё университетлари рейтингини аниқлаш учун қабул қилинган бўлиб адолатли, сифатли таълимни таъминлаш, гендер тенглигига эришиш ва инновацияларни ривожлантириш каби кўрсаткичлар мавжуд бўлган.
2019 йилда 11та кўрсаткич бўйича университетлар рейтинги аниқланган. 2020 йилга келиб эса 17та кўрсаткич бўйича олий таълим муассасалари иштирок этишлари белгиланган. Булар «Таълим сифати», «Гендер тенглиги», «Инфрастуктура ва инновация», «Талаб ва эҳтиёж мутаносблиги», «Тоза энергия», «Ижтимоий тенглик», «Иқлим ўзгаришига қарши кураш», «Барқарор ривожланиш учун глобал ҳамкорлик», «Соғлиқни сақлаш», «Сув ресурларидан унумли фойдаланиш», «Атроф муҳитни ҳимоя қилиш» кабилардир.
Университетлар рейтингини аниқлаш учун халқаро агентлик университетлардан, шунингдек, Elsevier йирик илмий нашриётдан маълумотлар олади ва унинг натижаларига қараб университетларнинг рейтинг натижалари эълон қилади.
Ўзбекистон Миллий университети 5та кўрсаткич бўйича қуйидаги натижаларга эришди:
– «Таълим сифати» - 401+
– «Иқлим ўзгаришига қарши кураш» - 101-200
– «Гендер тенглиги» - 401+
– «Барқарор ривожланиш учун глобал ҳамкорлик» - 601+
– «Камбағалликни бартараф этиш» - 201-300
Мавзуга оид
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
16:03 / 11.10.2022
ЎзМУда йўқолган нодир китоблар иши бўйича суд ҳукми ўқилди
20:44 / 26.08.2022
ЎзМУдан йўқолган нодир китоблар иши бўйича суд бошланди
14:23 / 07.04.2022