Жамият | 07:58 / 28.04.2020
45468
1 дақиқада ўқилади

Бухорода кучли шамол натижасида 7 киши жароҳат олди

Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд. 

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жанубий-ғарбий йўналишда 15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсган.

ФВВнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Маркази маълумотига асосан хабар беришича, кучли шамол натижасида ижтимоий соҳа объектларига, аҳоли яшаш хонадонларига ва ҳудуддаги дарахтларнинг ағдарилиши натижасида автотранспорт воситаларига зарар етган, шунингдек 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган.

Билдирилишича, кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд. 

“Шу муносабат билан фуқаролар ўзларини эҳтиёт қилишлари ҳамда автотранспорт воситаларини дарахтлар ва биноларга яқин жойларда қолдирмаслик чораларини кўришларини сўраймиз”, - дейилади ФВВ матбуот хизмати хабарида. 

Мавзуга оид