Франция чемпионати муддатидан олдин якунланди, «ПСЖ» чемпион деб эълон қилинди
Франция Профессионал Футбол Лигаси (LFP) 30 апрель куни коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган мавсумнинг тақдирига бағишланган йиғилиш ўтказди.
LFP директорлар кенгаши ҳукумат тавсиясига кўра, Лига 1 ва Лига 2 мусобақаларидаги 2019/20 мавсумини муддатидан олдин якунланишини ёқлаб овоз беришди.
«ПСЖ» клуби расман чемпион деб эълон қилинди. Чемпионат тўхтатилган вақтда клуб иккинчи ўринда бораётган «Марсель»дан 12 очко олдинда эди. Бу парижликларнинг тарихдаги тўққизинчи чемпионлик унвони бўлди.
«Амьен» ва «Тулуза» клублари қуйи лигага (Лига 2) тушиб кетишди. «Лорьян» ва «Ланс» клублари юқори лигага (Лига 1) йўл олишди.
«ПСЖ», «Марсель» ва «Ренн» Чемпионлар лигаси, «Лилль» ва «Ницца» клублари Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритишди.
Якуний жадвал самарадорлик индекси асосида аниқланди. У барча ўйинларда қўлга киритилган очколар асосида ҳисобланди. Шу туфайли, жадвал ҳам бирмунча ўзгарди:
1. «ПСЖ»
2. «Марсель»
3. «Ренн»
4. «Лилль»
5. «Ницца»
6. «Реймс»
7. «Лион»
8. «Монпелье»
9. «Монако»
10. «Страсбур»
11. «Анжер»
12. «Бордо»
13. «Нант»
14. «Брест»
15. «Метц»
16. «Дижон»
17. «Сент-Этьен»
18. «Ним»
19. «Амьен»
20. «Тулуза»
Лига 1 тўхтатилмасидан олдин барча клублар 28та ўйин, «ПСЖ» ва «Страсбур» эса 27та ўйин ўтказган эди.
Франция чемпионатининг 2020/21 мавсуми 22-23 август кунлари старт олиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
12:28 / 19.09.2024
«Сити» гол уролмади, «ПСЖ»га кулгили гол ёрдам берди. ЕЧЛда кун ўйинлари
23:48 / 10.05.2024
«7 йиллик фаолиятимдан кейин менга янги чақирув керак». Мбаппе «ПСЖ»ни тарк этишини расман эълон қилди
16:27 / 15.03.2024
ЕЧЛ чоракфинал ва яримфиналига қуръа ташланди
19:44 / 04.02.2024