Жамият | 22:57 / 01.05.2020
16338
3 дақиқада ўқилади

Бош прокурор Янгиер шаҳрига эвакуация қилинган аҳоли вакиллари билан учрашди

Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев 1 май куннинг иккинчи ярмида Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрига келиб, Сардоба сув омборидаги авариядан кейин эвакуация қилинган аҳоли вакиллари билан учрашди.

Фото: Анвар Тўйчиев

«Ниғматилла Йўлдошев бу ҳеч ким кутмаган ҳолат бўлгани, одамлар турмуши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга салбий таъсир қилганини афсус билан қайд этди», деб маълум қилди Янгиер шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

«Халқимиз ҳамжиҳат бўлиб, бундай синовларни кўп енгиб ўтган. Бу сафар ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилиб, талофат оқибатлари тезда бартараф этилади. Энг катта қилган ҳаракатимиз – одамларни эҳтиёт жойларга кўчириш эди ва бунга қурбонларсиз эришдик. Муҳими, руҳни туширмай, биргаликда курашсак, бу қийинчиликларни енгамиз», деган Бош прокурор.

Фото: Анвар Тўйчиев
Фото: Анвар Тўйчиев
Фото: Анвар Тўйчиев

Таъкидланишича, Йўлдошев аҳолига ҳар томонлама қулайликлар яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган, жамоат хавфсизлиги юзасидан тезкор чора-тадбирлар белгиланган.

Фото: Анвар Тўйчиев
Фото: Анвар Тўйчиев
Фото: Анвар Тўйчиев

Эслатиб ўтамиз, тошқин оқибатида Мирзаобод туманидан 2 мингдан ортиқ киши Янгиер шаҳрига эвакуация қилинган. Жумладан:

  • Педагогика коллежи ётоқхонасига 700 нафар,
  • Тиббиёт коллежи ётоқхонасига 150 нафар,
  • Гулистон давлат университетининг Янгиер шаҳридаги педагогика факултети ётоқхонасига 600 нафар,
  • Футбол академияси ётоқхонасига 300 нафар фуқаро жойлаштирилди.
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Янгиер шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бу жараёнларга 50та микроавтобус, 10та тез тиббий ёрдам бригадаси, 50 нафар ўрта тиббиёт ходими, 15 нафар шифокор жалб этилган.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Бир қанча тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар ва ҳомийлар томонидан эвакуация қилинган фуқароларга зарурий озиқ-овқатлар, ичимлик суви, ниқоб, антисептик восита, бир марталик қўлқоплар ва бошқа тиббиёт воситалари етказиб берилмоқда.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Шунингдек, Гулистон туман ҳокимлиги томонидан ҳам озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳомийлик ёрдами келтирилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Мавзуга оид