Жамият | 21:09 / 04.05.2020
109444
2 дақиқада ўқилади

«Сирдарёга ёрдам»: Kun.uz’да мол-мулкидан айрилган юртдошлар учун хайрия акцияси

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги сув омбори тўғони ўпирилиши туфайли вилоятнинг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги минглаб киши талафот кўрди.

Юртимиз бўйлаб турли хайрия акциялари ўтказилмоқда, минглаб волонтёрлар техноген фалокатдан жабр кўрган сирдарёликларга ёрдамга ошиқмоқда. Меҳрибон халқимиз бугун қалбан сирдарёликлар билан бирга.

Ҳозир ҳодисадан жабр кўрганлар ўз уйларига қайтишмоқда. Уларнинг кўпчилиги уйларидаги мол-мулкидан айрилган, моддий ва маънавий зарар кўришган.

Kun.uz ҳам ушбу хайрли ишлардан четда қолмаган ҳолда, фалокатдан жабр кўрган сирдарёликларга маблағ билан ёрдам бермоқчи бўлган савобталаб ватандошларимизни муқаддас Рамазон ойида янада бирлашишга чорлайди.

Ҳурматли юртдошлар! Сиз ёрдам тариқасида ўтказиб бермоқчи бўлган маблағингизни таҳририятга тегишли ушбу пластик карточка рақамига кўчиришингиз мумкин:

Uzcard: 8600 0417 3756 6308 (Маҳсуджон Асқаров номига очилган)

HUMO: 9860 0301 0195 8517 (Маҳсуджон Асқаров номига очилган)

Сбербанк: 4276 3801 5887 0969 (Толибжон Раҳматов номига очилган)

Банк ҳисоб рақамдан пул ўтказмоқчи бўлган юридик шахслар учун:
8600 0417 3756 6308 (Маҳсуджон Асқаров номига очилган)
Филиал номи: "Agrobank" ATБ Тошкент шаҳар филиали
СТИР 201200124
MФO 00394
Транзит рақами: 23120000900000394001

Шунингдек, фалокатдан жабр кўрган оилаларга ёрдам кўрсатишни истаётган, ноозиқ-овқат ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар таҳририят орқали ўз ёрдамини муҳтожларга етказиши мумкин.

Бунинг учун Telegram'даги @kunuzmurojaat манзили орқали боғланиш сўралади.

Аллоҳ йўлида садақа қилган одамларнинг садақаларини Аллоҳ ҳеч қачон зое кетказмайди ва садақа қилинган мол-у дунёни Аллоҳ шу дунёдаёқ кўп қилиб қайтариб беради ва охиратдаги савоби ундан-да зиёда бўлади. Шунинг учун асло тушкунликка тушиш керак эмас.

Биз биргалашиб бу синовларни енгамиз!

Мавзуга оид