Бел оғриғи ва бўғимлардаги оғриқни кандай енгиш мумкин?
Кексайишни ўзимиз истамасак-да, айрим вақтларда у тез суръатларда юз беради. Бу кўпинча бўғимларимиз ҳолатига ҳам боғлиқ. Чунки ҳаракатлари чекланган ёки оғриқли бўлган киши ўзини навқирон санай олмайди.
Шунинг учун бўғимларимизнинг навқирон ҳолатини сақлаш муҳим. Бежизга Шарқ тиббиётида одамнинг бўғимлари қанчалик ёш бўлса, унинг ўзи ҳам ёш ва соғлом ҳисобланади, дея айтилмаган.
Остеоартроз ва остеохондроз бугунги кунда дунёда энг кенг тарқалган касалликларидан бири ҳисобланади.Оғир босим ва нотўғри овқатланишни бунга асосий сабаб сифатида келтириш мумкин. Бўғимларимизга нисбатан эътиборсизлигимиз ҳам ана шу касалликлар ривожланишига олиб келади. Чунки токи бўғимларда кучли оғриқ пайдо бўлмагунича уларга эътибор бермаймиз ва “шафқатсизларча” фойдаланишда давом этамиз. Афсуски, бўғим касалликлари ривожланганидан кейин жараённи ортга қайтариб бўлмайди. Бу касалликлар узоқ ва оғир даволаниши билан ҳаётимизни мураккаблаштирибгина қолмай, ҳаракатланиш имкониятларини чеклаб, одамни ногирон кишига айлантириши ҳам мумкин.
Остеоартроз ва остеохондроз қандай касаллик?
Остеоартроз муайян бўғимларга зарар етказса, остехондроз – умуртқа поғонаси бўғимлари билан боғлиқ касалликдир. Уларнинг пайдо бўлиши дарҳол сезилмайди. Бўғимлардаги оғриқлар одатда жисмоний босимдан кейин пайдо бўлади ва тинч ҳолатда ёки тунги дам олиш вақтида ўтиб кетади.Касаллик йиллар давомида ривожланиши ва одамга сезилмаслиги мумкин. Бу эса унинг хавфли жиҳатларидандир.
Чунки ҳатто бўғим деформацияси, масалан, оёқдаги бош бармоқ бўғимининг катталашиши юз берганда ҳам шифокорга боришга шошилмаймиз. Сабаби – бу ҳолат ҳаёт тарзимизга у қадар таъсир қилмайди. Бироқ соғлиққа бефарқ бўлиш зудлик билан даволанишни талаб этувчи оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, бўғим “якка ҳолда” оғримайди, аста-секин ортиқча босимни ўзига олган бошқа бўғимларда ҳам оғриқ пайдо бўлади.
Остеоартроз ва остеохондроз дунёнинг барча бурчакларида учрайди. Ёши катталар, доимий равишда “ўтириш” ва “туриш” ҳолатида ишлайдиган, шунингдек жисмоний меҳнат билан банд бўлган ишчилар хавф гуруҳидадирлар. Ёш ўтиши билан мазкур касалликка чалиниш ҳолатлари кўпроқ учрайди. Бироқ бўғим касалликлари аста-секин ёшармоқда. Чунки бугунги кунда офисда “ўтириш” билан боғлиқ касблар ва мутахассисликлар пайдо бўляпти, информацион технологияларнинг шиддат билан ривожланиши эса компьютердан турмаган ҳолда кўплаб ҳаётий ва профессионал масалаларни ҳал этиш имконини беряпти. Бўғим касалликлари одатда жароҳат ва шикастланишлар натижасида ҳам ривожланади, афсуски, ҳеч ким улардан суғурталанмаган. Бўғим касалликларига сабаб бўлаётган яна бир ҳолат- ортиқча вазндан азият чекувчи инсонлар ортиб бораётганидир. Бундай одамларнинг бўғимлари эса доимий равишда ортиқча босимни ҳис қилади. Бу каби ҳолатларнинг барчаси остеохондроз ва остеоартроз билан нафақат кекса кишилар, балки 20 ёшлилар ҳам касалланишига олиб келяпти.
Остеохондроз сабаблари
Одам умуртқа поғонаси фаол ҳаёт тарзига мослашган. Унинг меъёридан кам ҳаракатлилиги ҳам, ортиқча зўриқиши ҳам умуртқа поғонасидаги муаммоларга олиб келади. Қуйида остеохондрозни келтириб чиқарувчи асосий сабабларни санаб ўтамиз:
• Умуртқанинг шикастланишлари ва туғма дефектлари;
• Ирсий мойиллик;
• Моддалар алмашинувининг бузилиши, семизлик;
• Инфекцион касалликлар;
• Организмнинг кексайиши;
• Спорт ёки оғир жисмоний меҳнат таъсирида умуртқанинг зўриқиши;
• Кимёвий моддалар таъсири;
• Механик таъсир – вибрация (узоқ йўлга қатновчи ҳайдовчилар ва қишлоқ хўжалиги техникаси ҳайдовчилари);
• Яссиоёқлик;
Остеохондрозни келтириб чиқарувчи омиллар:
• Нотўғри овқатланиш, ортиқча вазн;
• Кам ҳаракатлилик;
• Компьютер олдида кўп ўтириш ёки машина ҳайдаш;
• Чекиш;
• Совуқ қотиш;
• Ноқулай, баланд пошнали оёқ кийим кийиш;
• Доимий стресслар.
Муаммо қандай пайдо бўлади?
Организмдаги ҳар бир бўғим суякларнинг бўғим юзаларидан ташкил топган, мустаҳкам ва эгилувчан тоғай тўқимаси билан қопланган. Унинг юзаси бўғим ички суюқлиги билан тўлдирилган. У бўғим юзасининг текис сирпанишини таъминлайди ва зарбаларни юмшатади.
Бўғим тоғайи қон-томирлари билан боғланмаган ва озуқа моддаларини бўғим ички суюқлиги ҳамда тоғай яқинидаги тўқималардан олади. Агар бўғимга ортиқча босим бўлса, кичик шикастланиш содир бўлади ва тоғайнинг озуқаланиши бузилади.
Доимий равишда зарурий оқсил, фермент, минерал ва кислородга эҳтиёж сезган тоғай тез қаришни бошлайли, эгилувчанлигини йўқотади, пўк бўлиб қолади. Бу эса ўз-ўзидан кейинги шикастланишларга олиб келади. Дегенерациянинг бу даврида бўғим кутилмаган ҳаракатларда шиқирлайди, эгилишларда эса ёқимсиз ҳислар пайдо бўлади. Агар бўғимларга ўз вақтида ёрдам берилмаса, уларнинг йиллар давомидаги шикастланишлари тоғайлар ейилишига олиб келади. Бу жараён ҳар доим ҳам тез кечмайди, бироқ уни ортга қайтариб бўлмайди. Натижада бўғимда яллиғланиш пайдо бўлади, бўғим юзаси четида суяк тўқимаси ўсиб кетади, суякларнинг бўғимлари ўзгариб, бўғим яқинидаги тўқималар дегенерацияланади. Бу остеоартроз деб аталади. Унинг ташқи белгилари – бўғимлардаги оғриқ ва қирсиллашлар, бўғимнинг катталашуви ва деформацияси, бўғим ҳаракатчанлигининг чекланиши ёки нотабиий даражада серҳаракатлилиги. Гап умуртқа поғонаси ҳақида борганида бу ерда умуртқа поғонаси дискларининг ишқаланиб ейилиши юз беради. Бу эса зарарланган диск деформация бўлиши, ўзининг амортизация хусусиятларини йўқотиши, дискнинг фиброз халқасида микро дарз кетишлар пайдо бўлишига олиб келади. Мазкур жараёнларнинг бари ҳаракат ва тинч ҳолатда пайдо бўладиган кучли оғриқ билан кечади.
Бўғимлар саломатлигини қандай сақлаш мумкин?
Бўғимлар узоқ вақт хизмат қилиши учун уч нарса муҳим: етарли даражада суюқлик ва зарурий элементлар, тўғри тақсимланган жисмоний машқлар ва қон билан таъминланиш.
Тўғри овқатланиш бўғимни зарурий моддалар билан таъминлайди. Бунда кальцийга катта эътибор бериш керак. Таркибида кальций бўлган маҳсулотлар – сут, творог, қаттиқ пишлоқ, сабзавотларни етарли миқдорда истеъмол қилиш керак.
Яна бир муҳим жиҳат – ҳаракат. У соғлом бўғимлар учун жуда зарур. Гап шундаки, бўғим ички суюқлиги айнан ҳаракат вақтида ишлаб чиқарилади ва суюқ ҳолатини сақлайди. Ҳаракат бўлмаганида эса бўғим зарарланади.
Хондромед Плюс препарати қандай таъсир қилади?
Перорал комбинациялашган хондропротектор таркибида хондроитин ва глюкозаминнинг максимал миқдори мавжуд. Бу эса остеоартроз ва остеохондроз касаллигига чалинган беморларда даволаш самарадорлиги ва қулайлигини таъминлайди. Хондромед Плюс оғриқ, яллиғланишни камайтиради, бўғимларнинг таркибий ўзгаришларини секинлаштиради.
Хондромед Плюс таркибидаги моддалар тоғай тўқимаси, суяклар, боғламалар ва бўғим ички суюқлиги ҳужайралари орасидаги табиий компонентлардир:
Хондроитин тоғай тўқимаси тузилиши ва уни тиклаш учун муҳим.
Хондроитин тоғай тўқимасини емирилишлардан ҳимоя қилиш ва бўғимлар ҳаракатчанлигини яхшилаш учун зарур.
Хондроитин оғриқни ҳам олади. Бу эса яллиғланишларга қарши дорилар дозасини камайтириш ёки уларни умуман қабул қилмаслик имконини беради.
Глюкозамин сульфат бўғим тўқималарининг тезда тикланиши учун масъул протеогликанлар синтезини фаоллаштиради.
Глюкозамин сульфат коллаген, гиаолурон кислотаси, шунингдек, бўғим ички суюқлиги синтезини фаоллаштиради.
Хондромед плюс катталар ва 12 ёшдан катта болаларга бир суткада 1та пакетчадан буюрилади.
Даволанишнинг минимал давомийлиги 2 ой. Дозалаш ва даволаниш курсининг давомийлигини шифокор аниқлайди.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Қабул қилишдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашиш зарур.
Телефон: 95 621 01 23
Реклама ҳуқуқи асосида