ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан фуқаролар қабули тикланди
Қабул амалга оширилаётган бинога кириш йўлаклари пирометр ва антисептик воситалари билан таъминланган.
2020 йил 18 майдан бошлаб Ўзбекистон ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан санитар-гигиеник норма талабларига риоя қилган ҳолда фуқаролар қабули тикланди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, бу республикада эпидемиологик ҳолат барқарорлашгани ва карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилаётгани ҳамда аҳолига узлуксиз консуллик-ҳуқуқий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Билдирилишича, қабул амалга оширилаётган бинога кириш йўлаклари пирометр ва антисептик воситалари билан таъминланган. Фуқаролар қабули ижтимоий масофа (2 метр) сақланган ва шахсий ҳимоя воситаларидан (тиббий ниқоб, бир марталик қўлқоп ва антисептик воситалар) фойдаланган ҳолда йўлга қўйилади.
Қабул вақтлари: 10:00 дан 12:00 гача ва 14:00 дан 17:00 гача.
Мавзуга оид
14:50 / 06.08.2024
Магистратура учун рад этилган аризаларни таҳрирлашга қўшимча муддат берилди
11:00 / 01.08.2024
1-синф учун микроҳудуддан ташқари мактабларга қабул бошланди
14:56 / 01.07.2024
Магистратурага ҳужжатлар қабули бошланди
12:51 / 26.06.2024