Ўзбекистон | 10:02 / 19.05.2020
31954
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2800дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 11 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 19 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2802 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.

Қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг 10таси хориждан келган фуқаролар (улардан 7 нафари Россиядан келган ва 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) билан боғлиқ, шунингдек, олдиндан карантинда бўлган бир кишида вирус аниқланган.  

Айни пайтда Ўзбекистонда 2314 киши коронавирусдан бутунлай соғайиб, шифохоналарда 475 нафар бемор даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.

Мавзуга оид