Кўздан яна ғойиб бўлган Ким Чен Иннинг қаердалиги маълум қилинди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин апрелда 20 кун кўриниш бермагач май ойи бошида ўғитлар ишлаб чиқарилувчи заводга ташриф буюргандан кейин яна кўздан ғойиб бўлганди. Маълум бўлишича, Шимолий Корея етакчиси ҳозирда Вонсан шаҳрида қолмоқда.
Бу ҳақда Япония ва Жанубий Корея ОАВлари хабар қилди.
Маълум қилинишича, Ким Чен Ин 1 май куни завод очилишида иштирок этгач, пойтахт Пхеньянга қайтмаган. Бироқ унинг соҳилбўйидаги Вонсан курортида ушланиб қолгани сабаблари маълум қилинмаган.
Жумладан, Шимолий Корея етакчисининг Вонсанда қолаётгани ҳақидаги маълумот Жанубий Кореянинг “Чунан Ильбо” нашрида ҳам берилган. Нашр Шимолдаги манбаларга таяниб, Ким Чен Ин Пхеньянни 11 апрелда тарк этгани ва ҳанузгача Вонсанда қолаётганини маълум қилган.
“1 май куни у завод очилишида иштирок этган ва шундан кейин ҳанузгача ўз фаолиятини Вонсандан олиб бормоқда”, дейилган хабарда.
Шунингдек, Ким Чен Ин овоза қилиб бўлмайдиган фаолиятни давом эттирмоқда: армия бўлинмаларига ташриф буюрмоқда ҳамда ракета ва бошқа стратегик қуроллар ишлаб чиқилиши ортидан кузатмоқда.
22 май куни Жанубий Кореянинг “Рёнхап” ахборот агентлиги Шимолий Корея етакчиси охирги 3 ҳафта ичида яна кўринмай қолганини маълум қилган. Жанубий Кореянинг бирлашиш бўйича вазири Йо Санг-Ки расмий Сеул қўшни давлатдаги вазият ортидан синчковлик билан кузатаётганини айтиб ўтган.
Апрель ўрталарида Ким Чен Ин бобоси, Шимолий Корея асосчиси Ким Ир Сеннинг таваллуд айёми нишонланишини ўтказиб юборганди. Шундан кейин у жарроҳлик операцияси ўтказгач оғир аҳволда эканлиги ёки ҳаттоки ўлган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гаплар тарқалган. Бироқ 2 май куни Корея марказий телеграф агентлиги Ким Чен Иннинг Сунчхондаги завод очилиши маросимидан суратларини эълон қилган ва миш-мишларга қисман барҳам берганди.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
21:47 / 06.10.2024