Twitter асосчиси бутун бойлигини хайрия қилишни режалаштирмоқда
Twitter асосчиси Жек Дорси бутун бойлигини хайрия қилишни режалаштирмоқда. У бу ҳақда YouTube’да сиёсатчи ва тадбиркор Эндрю Янгга берган интервьюсида маълум қилди.
“Мен ўз компанияларим, шахсий хайрияларим орқали ёрдам бериш учун барча ишни қилаётганимга ишончим комил бўлишини истайман. Мен ҳаётим давомида барча пулларимни бу мақсадларга ажратмоқчиман. Мен тириклигимда ўзгаришлар гувоҳи бўлмоқчиман”, деб айтган Дорси.
Айни вақтда бойлиги 4,7 млрд долларга баҳоланувчи тадбиркор турли ташкилотларга 85 млн доллардан кўпроқ маблағ йўналтирган. У ўз хайриялари ҳақида Google-документ орқали очиқ ҳисобот бериб боради. Унинг таъкидлашича, у хайрия жамғармасини харажатлардан қочиш учун ташкил этмаган.
Мавзуга оид
23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди
10:11 / 01.11.2023
Маскнинг ҳаракатлари туфайли Twitter қиймати 55 фоизга тушиб кетди
22:42 / 26.10.2023
Маск X платформасида янги функция ҳақида эълон қилди
21:13 / 19.09.2023