Беларусдаги АЭС қурилишида 100га яқин ишчи коронавирусга чалинди
"Росатом"нинг Мисрдаги объектида ҳам коронавирусга чалиниш билан боғлиқ битта ҳолат аниқланган.
Беларусь атом электр станцияси (БелАЭС) қурувчилари орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди.
"Беларусдаги майдонда 100га яқин ҳолат қайд этилди. Улар нафақат бизнинг ишчилар, балки Беларусь буюртмачиси вакиллари ҳамдир", - деди "Росатом" бош директори Алексей Лихачёв соҳа ходимларига видеомурожаатида.
Бундан ташқари, "Росатом"нинг Мисрдаги объектида ҳам коронавирусга чалиниш билан боғлиқ битта ҳолат аниқланган.
Россияда "Росатом" объектларида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар нуқтаи назаридан Смоленск областидаги Десногорск шаҳри "муаммоли" ҳисобланади. Алексей Лихачёвнинг сўзларига кўра, ҳозирда 57 бемор бўлиб, уларнинг 42 нафари Смоленск АЭСи ходимларидир.
Коронавирусга чалиниш оқибатида вафот этган "Росатом" ходимлари сони 11 нафарга етди, деди Лихачёв. Корпорациянинг маълумот беришича, 485 нафар ходим назоратга олинган.
Мавзуга оид
19:35 / 06.10.2024
Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилмоқда
13:49 / 01.10.2024
“Росатом” вакили: “Қирғизистонга АЭС албатта керак”
07:41 / 11.09.2024
Ўзбекистонда кичик қувватли АЭС лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди
09:35 / 05.08.2024