Жамият | 01:07 / 26.05.2020
4787
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Ўзбекистонда 18 май ҳолатига ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. Бу ҳақда «Ўзтўқимачиликсаноат» ассоциацияси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, COVID-19 пандемияси тарқалиши сабабли дунёнинг кўплаб мамлакатлари аҳоли учун ҳимоя ниқоблари ва комбинезонлар етишмаслиги муаммосига дуч келди. Ўзбекистонда ҳам аҳолини ниқоблар билан таъминлаш долзарб вазифага айланди.

Соҳадаги 275 корхонада кунига 6 млн донадан ортиқ ниқоб ва 45 минг дона комбинезон ишлаб чиқарилмоқда. Шу билан бирга, 1,7 млн дона ҳимоя ниқоби ва 1,2 млн дона халат гуманитар ёрдам сифатида, 13,4 млн дона ниқоб экспортга жўнатилди. 

Мамлакатда ниқоблар ишлаб чиқариш бўйича Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон ва Тошкент вилоятлари етакчилик қилмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 75 фоизи улар улушига тўғри келади.

Мавзуга оид